Тўлов ва жўнатишдан олдин

Ўзбекистонда мураккаб божхона расмийлаштируви ва брокерлик ҳамроҳлиги

Мураккаб божхона расмийлаштируви: ТИФ ТН, божхона қиймати, 16 режим, рухсатлар, имтиёзлар, муаммоли юк ва post-clearance.

Масалани муҳокама қилиш
  • 01CUSTOMS
  • 02FOREIGN TRADE
  • 03COMPLIANCE
  • 04LOGISTICS
  • 05RE-EXPORT
  • 06BANKING DOCUMENTS
  • 07INVESTMENT PROJECTS
  • ТИФ ТН коди, божхона қиймати, режим, божхона тўловлари, имтиёзлар ва рухсатларни pre-check қилиш.

БОЖХОНА РЕЖИМЛАРИ - ТЎЛИҚ 16 ТА РЕЖИМ

Ўзбекистон Божхона кодекси 25-моддасида 16 та божхона режими белгиланган. Қуйида RANDARA нуқтаи назаридан ҳар бири қандай бизнес вазиятда ишлатилиши ва нимани ҳамроҳлик қилиш мумкинлиги кўрсатилган.

1. Экспорт

Товарни Ўзбекистон божхона ҳудудидан доимий олиб чиқиш. RANDARA контракт, ТИФ ТН, рухсатлар, келиб чиқиш ҳужжатлари, инвойс/packing list, логистика ва декларацияни бир занжирда тайёрлайди.

5. Эркин муомалага чиқариш (импорт)

Товарни Ўзбекистон ички бозорида эркин ишлатиш/сотиш учун импорт қилиш. ТИФ ТН, божхона қиймати, тўловлар, имтиёзлар, рухсатлар ва олдиндан декларация имкониятини текширамиз.

6. Реимпорт

Аввал Ўзбекистондан чиқарилган товарни белгиланган шартларда қайта олиб кириш. Товар идентификацияси, чиқиш сабаби, ўзгаришлар/таъмир ҳолати ва олдинги экспорт ҳужжатлари текширилади.

7. Вақтинча олиб кириш

Ускуна, техника, кўргазма, ижара, сервис ва лойиҳа товарларини вақтинча олиб кириш. Муддат, шартли тўлов/озодлик, қайта олиб чиқиш ёки бошқа режимга ўтказиш режаси олдиндан белгиланади.

14. Божхона транзити

Товарни Ўзбекистон ҳудуди орқали импортга чиқармасдан транзит олиб ўтиш. Транзит декларацияси, ЭПИ, CMR/TIR, маршрут, чегара, пломба, қайта юклаш, терминал ва муддатлар мувофиқлаштирилади.

МУАММОЛИ ЮК, POST-CLEARANCE AUDIT ВА НИЗОЛАР

  • Нотўғри ТИФ ТН коди, декларация ёки техник тавсиф.
  • Божхона қиймати бўйича корректировка/қўшимча ҳужжат талаби.
  • Рухсат/сертификат товар келгандан кейин аниқланган ҳолат.
  • Контракт, спецификация, инвойс ва фактик товар ўртасида номутаносиблик.
  • Имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат етарли эмас ёки ҳуқуқий асос нотўғри талқин қилинган.
  • Товар ушлаб қолинган, досмотр/экспертиза/сўровлар чўзилган.
  • Режимни ўзгартириш ёки тугаллаш талаб этилади.
  • Post-clearance audit, customs request, administrative protocol ёки низо.

Манба материаллари: 20.09.2026. Талаблар ҳар бир аниқ битим учун текширилади.

Боғлиқ йўналишлар

Жамоа контактлари