УЧИНЧИ ДАВЛАТЛАР САВДОСИ - ТОВАР ЎЗБЕКИСТОНГА КИРМАСДАН
- Модель: хорижий сотувчи -> Ўзбекистон резиденти/RANDARA -> бошқа давлатдаги хорижий харидор; товар сотувчи давлатдан харидор давлатга тўғридан-тўғри кетиши мумкин.
- Сотиб олиш контракти ва реализация контракти E-kontrakt тизимида ўзаро боғлиқ мониторинг қилинади.
- Сотиб олишни тасдиқлаш учун жўнатувчи давлат экспорт декларацияси ва товар-транспорт ҳужжатлари; реализацияни тасдиқлаш учун қабул қилувчи давлат импорт декларацияси ва товар-транспорт ҳужжатлари муҳим.
- Амалдаги 2026 қоидаларида сотиб олиш бўйича ҳужжатлар/қайтариш ва реализация тушуми учун 180 кунлик мониторинг муддатлари белгиланган; реализация тушуми сотиб олиш учун тўланган суммадан кам бўлмаслиги керак.
- Юк жўнатувчи/қабул қилувчи маълумотлари бир-бирига мос бўлиши, товарга нисбатан тақиқ/чекловлар бўлмаслиги керак.
- Банк тўлови фақат реал иқтисодий мазмун, контракт, инвойс, транспорт ва тасдиқловчи ҳужжатларга таянади.
18 · Сотиб олиш контракти
Ўзбекистон резиденти норезидентдан товарни Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирмасдан ёки транзитда сотиб олади. Кейин реализация контракти билан боғлиқ мониторинг қилинади.
19 · Реализация контракти
Сотиб олиш контракти бўйича олинган товарни бошқа норезидентга сотиш. Товар ҳужжатлари, импорт декларацияси (қабул қилувчи давлат), транспорт ҳужжатлари ва тушум муддати муҳим.
ХАЛҚАРО КОРПОРАТИВ ВА САВДО СТРУКТУРАЛАРИ
- Турли юрисдикциядаги компаниялар иштирокидаги реал савдо занжирини таҳлил қилиш: seller, buyer, intermediary, shipper, consignee, payer ва beneficiary роллари.
- Onshore, low-tax ёки offshore юрисдикциянинг ўзи мақсад эмас; асосий талаб - transparency, economic substance, tax/bank compliance ва beneficial ownership.
- Контракт, товар ҳаракати ва тўлов оқими бир-бирига мос бўлиши керак.
- Юрисдикция, банк, контрагент, бенефициар, товар ва end-user risk screening.
- Бенефициарни, товар/маблағ манбасини яшириш, сохта инвойс, санкция ёки бошқа мажбурий чекловни айланиб ўтиш хизматлари кўрсатилмайди.
Манба материаллари: 20.09.2026. Талаблар ҳар бир аниқ битим учун текширилади.
