ТЎЛОВДАН ОЛДИН. ЖЎНАТИШДАН ОЛДИН.

Ўзбекистонда импорт, экспорт ва божхона операцияларини хато юзага келишидан олдин текширамиз

Контракт, ТИФ ТН, божхона қиймати ва тўловлари, рухсатлар, банк ва логистика — юк жўнатилишидан олдин. Биринчи текширув — бепул.

  • 01CUSTOMS
  • 02FOREIGN TRADE
  • 03COMPLIANCE
  • 04LOGISTICS
  • 05RE-EXPORT
  • 06BANKING DOCUMENTS
  • 07INVESTMENT PROJECTS

Нега RANDARA

2002–2023: божхона тизимида амалий тажриба

Ҳаммуассис ва раҳбар Собир Авезов 2002–2023 йилларда Ўзбекистон давлат божхона тизимида ишлаган.

Божхона брокерлари реестрида — RANDARA МЧЖ

Реестр рақами X-148321342, мақоми: «Фаол».

Батафсил →

Жўнатишдан олдинги текширув

Контракт, ТИФ ТН, қиймат, рухсатлар ва банк ҳужжатларини юк йўлга чиқмасдан олдин текширамиз.

Битта жамоа — бутун занжир

Контракт → божхона → банк → логистика: битта жамоа, битта масъул.

Ҳужжатларингизни юборинг — жўнатишдан олдин текширамиз

Контракт, инвойс, спецификация ёки маҳсулот фотосини WhatsApp орқали юборинг.

RANDARA

Хизмат йўналишлари

Импорт, экспорт ва божхона

↗

Ўзбекистонда мураккаб божхона расмийлаштируви ва брокерлик ҳамроҳлиги

Мураккаб божхона расмийлаштируви: ТИФ ТН, божхона қиймати, 16 режим, рухсатлар, имтиёзлар, муаммоли юк ва post-clearance.

↗

Ўзбекистондаги барча 16 та божхона режими

Барча 16 божхона режими: импорт, экспорт, реэкспорт, транзит, вақтинча олиб кириш, қайта ишлаш, омборлар, эркин божхона зонаси ва бошқалар.

↗

Импорт рухсатлари, сертификатлаш ва техник талаблар

Жўнатишдан олдин рухсатлар, мувофиқлик, санитария, фитосанитария, ветеринария, экологик ва техник талабларни аниқлаш ва ҳамроҳлик.

↗

Импорт контрактлари экспертизаси ва божхона-солиқ имтиёзлари

Импорт/лойиҳа ҳужжатлари экспертизаси, ускуна рўйхатлари, техник асослар ва ҳуқуқий асос мавжуд бўлганда божхона/солиқ имтиёзларини ҳамроҳлик.

↗

Муаммоли юк, божхона чиқаруви ва низолар

Ушланган/муаммоли юк, ТИФ ТН ва қиймат низолари, рухсат масалалари, чиқаришни тиклаш, post-clearance ва маъмурий ишлар.

Минтақавий савдо тармоғимиз

RANDARA Ўзбекистонни Покистон, Хитой, Қирғизистон, Туркманистон ва Эрон билан боғловчи асосий йўналишларда трансчегаравий савдо, божхона, логистика ва бозорга кириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.

Устувор йўналиш

Покистон → Ўзбекистон

Божхона • Бозорга кириш • Логистика • Дистрибуция

Покистон йўналиши →
Фаол йўналиш

Хитой → Ўзбекистон

Харид • Ускуналар • Логистика • Божхона

Фаол йўналиш

Қирғизистон ↔ Ўзбекистон

Автомобиль ташувлари • Чегарада кўмак • Транзит • Божхона

Фаол йўналиш

Туркманистон ↔ Ўзбекистон

Транзит • Автомобиль логистикаси • Божхона мувофиқлаштируви

Фаол йўналиш

Эрон ↔ Ўзбекистон

Савдо • Логистика • Божхона • Чегаралараро мувофиқлаштириш

RANDARA божхона, ташқи иқтисодий фаолият, юридик, банк-комплаенс ва логистика вазифаларини ягона занжирга бирлаштиради. Мақсад - товар чегарага келгандан кейин муаммони “ўчириш” эмас, балки контракт имзоланишидан ва товар жўнатилишидан олдин операцияни тўғри қуриш. Биз мураккаб божхона режимлари, ташқи савдо контрактлари, банк ва валюта ҳужжатлари, рухсатлар, имтиёзлар, логистика, омбор, муаммоли юк ва инвестор ҳимояси бўйича комплекс ёндашувни таклиф қиламиз.

RANDARA НИМА ҚИЛАДИ - КОМПЛЕКС МОДЕЛЬ

  • Контракт имзоланишидан олдин transaction mapping: товар/иш/хизмат, сотувчи, харидор, тўловчи, юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи, банк ва логистика ролларини аниқлаш.
  • ТИФ ТН коди, божхона қиймати, режим, божхона тўловлари, имтиёзлар ва рухсатларни pre-check қилиш.
  • Ташқи савдо контракти, спецификация, қўшимча келишув, инвойс, packing list ва техник ҳужжатларни тайёрлаш/экспертиза қилиш.
  • E-kontrakt ва банк учун маълумотларни бир-бирига мослаштириш; ваколат/ЭРИ талабларини ҳисобга олган ҳолда киритиш жараёнини ҳамроҳлик қилиш.
  • Валюта тўловлари ва тушумларини ташқи савдо шартларига мос ҳужжатлаштириш; банк KYC/AML саволларига документар пакет тайёрлаш.
  • Халқаро логистика, чегара, транзит, омбор, терминал ва божхона постидаги амалий ишларни мувофиқлаштириш.
  • Муаммоли юк, код/қиймат/рухсат/имтиёз низолари ва чиқариш кечикишларини case-by-case ҳал қилиш.
  • Қонунчилик ва шартлар имкон берганда RANDARA импортёр, юк қабул қилувчи ёки коммерция воситачиси сифатида иштирок этиши мумкин.

END-TO-END: RANDARA ТЎЛИҚ ЦИКЛИ

  1. Due Diligence
  2. Контракт
  3. ТИФ ТН
  4. Божхона қиймати
  5. Режим
  6. Имтиёз
  7. Рухсат/экспертиза
  8. Банк/валюта
  9. Логистика
  10. Омбор/транзит
  11. Декларация
  12. Чиқариш/қайта ишлаш/реэкспорт
  13. Delivery
  14. Post-clearance support

Асосий принцип: хато контракт, нотўғри ТИФ ТН, рухсат етишмаслиги, имтиёз асоси заифлиги ёки банк ҳужжатлари номутаносиблигини товар йўлга чиққанидан кейин эмас, олдин аниқлаш.

Кўп бериладиган саволлар

Биринчи текширув пулликми?

Йўқ. Битта маҳсулот ёки битта битим бўйича дастлабки текширув бепул: ТИФ ТН коди, асосий божхона тўловлари, керакли рухсат ва сертификатлар ҳамда асосий хавфларни кўрсатамиз. Кейинги ҳамроҳлик шартлари алоҳида келишилади.

Текширув учун қандай ҳужжатлар юбориш керак?

Бошлаш учун контракт ёки спецификация, инвойс, маҳсулот расми ёки каталоги етарли. Техник паспорт, таркиб ва модел маълумотлари бўлса, ТИФ ТН ва рухсатларни аниқроқ белгилаймиз.

Нега юкни жўнатишдан олдин текшириш керак?

Нотўғри ТИФ ТН, етишмаган рухсат ёки контракт ва инвойс ўртасидаги номувофиқлик юк чегарага келгандан кейин кечикиш ва қўшимча харажатга олиб келади. Олдиндан текширилса, бу хатолар тўлов ва жўнатишдан олдин тузатилади.

RANDARA расмий божхона брокерими?

Ҳа. RANDARA МЧЖ божхона брокерлари реестрига киритилган: реестр рақами X-148321342, мақоми «Фаол». Тафсилотлар «Компания ҳақида» саҳифасида.

Фақат божхона билан ишлайсизларми?

Йўқ. Контракт, ТИФ ТН, божхона қиймати, рухсатлар, банк ва валюта ҳужжатлари, логистика, омбор ва post-clearance босқичларини битта жамоа олиб боради.

Боғлиқ йўналишлар

Жамоа контактлари

Покистон йўналиши бўйича мижозлар билан ишлаш

Мухторов Аброр Ҳамидулло ўғли

Урду • Инглиз

+998 93 103 28 18